“Боруссия Д” ўз сафини “Боруссия М” футболчиси билан тўлдиради

30 март,2017, 18:50 379

“Боруссия Д” ўз сафини “Боруссия М” футболчиси билан тўлдиради


Дортмунднинг "Боруссия" клуби келаси мавсум учун дастлабки трансферни амалга оширишга яқин турибди. Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Махмуд Дауд келаси мавсумни “сариқ-қоралар” сафида ўтказади.

21 ёшли футболчи клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йил ёзига қадар мўлжалланган. Шартноманинг молиявий шартлари ҳозирча ошкор қилинмаган.

Дауд мёнхенгладбахликлар сафида 2014 йилдан бери фаолият юритиб келади.Бу мавсум Махмуд Бундеслигада 19 учрашувда майдонга тушган.