"Боруссия Д" ўз сафини ҳимоячи билан тўлдирди

Трансфер ҳуқуқи Швейцариянинг “Базель” клубига тегишли бўлган Мануэль Аканджи фаолиятини Дортмунднинг “Боруссия” клубида давом эттиради.

22 ёшли футболчи дортмундликлар билан 4 йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Аканджи янги жамоаси сафида 16-рақам остида фаолият олиб боради. Норасмий хабарларга қараганда, мазкур трансфер “Боруссия”га 20 млн евро тушган.

Маълумот учун, мазкур ҳимоячи бу мавсум “Базель” сафида 28 та расмий учрашувда майдонга тушди ва 2 гол киритиб, яна шунчасига ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!