"Боруссия Д"да муросасизлик келиб чиқди, Тухель жамоадан кетмоқчи

8 май, 13:05 301

Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббийи Томас Тухель ва клуб ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватцке ўртасида жанжал келиб чиқди. Хабарларга қараганда бу келишмовчилик ЕЧЛ чорак финалида "Монако"га қарши баҳс олдидан автобусдаги портлаш бўлган кундан бошланган.
Гап шундаки, ўйин портлаш рўй берган куннинг эртасига ўтказилгани Тухелга ёқмаган. Боиси, бу қарор қабул қилинаётганда ижрочи директор Ватцке ва клуб президенти Райнхард Раубаллар у билан маслаҳатлашишмаган. Bild нашрининг хабар беришича айнан юқоригади сабаб туфайли Тухель ёзда жамоадан кетмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Тухелнинг "Боруссия Д" билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.