"Боруссия" Дортмунд "Барселона"нинг кореялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Дортмунднинг “Боруссия” клуби янги бош мураббийи Петер Бош “Барселона”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ли Сеунг Вунинг хизматларига жиддиқ қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.

Голландиялик мутахассиснинг фикрича 19 ёшли жанубий кореялик футболчи жамоа таркибини кучайтириши мумкин. Дортмундликлар раҳбарияти Ли Сеунг Ву “Барселона”да бўладиган кучли рақобат сабаб “Боруссия”нинг таклифини қабул қилишига ишонишмоқда.

Таъкидлаш керакки, кореялик футболчига нафақат “Боруссия”, балки “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” каби жамоалардан ҳам жиддий таклифлар бўлмоқда. Футболчининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси эса 2019 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!