“Боруссия Дортмунд” Хитой ва Японияга келади. Сабаби…

Германиянинг “Боруссия Дортмунд” жамоаси 2017/2018 йилги мавсумга тайёргарлик жараёнини ўтказиш учун 13-19 июль кунлари Осиё турнесини ташкил этади.

Япония Профессионал лигасининг таклифига биноан дортмундликлар Японияда “Урава Редс” клубига қарши баҳс олиб борадилар. Мазкур баҳс 15 июльда бўлиб ўтиши  режалаштирилган.

Орадан 3 кун  ўтиб эса Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида Халқаро Чемпионлар кубоги турнири доирасида “Милан”га қарши баҳс ўтказилиши кўзда тутилган.

“Биз бу йил ҳам Япония хамда Хитойга ташриф буюришимиздан бағоятда хурсандмиз. Бу мамлакатларда жуда ҳам кўплаб  мухлисларимиз борлигини жуда яхши биламан ва улар бизни яхши қарши оладилар”, – деб айтиб ўтди Дортмунд клубининг маркетинг ишлари бўйича директори Карстен Крамер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!