“Боруссия Дортмунд” чучварани “хом санабди”

Франциянинг “Ницца” клуби жамоа бош мураббийи Люсьен Фаврни клуб бошқарувидан  кетиши борасидаги хабарларни инкор этди.

Клуб расмий сайтида ёзилишича, 19 июнь санасидан “Ницца” янги мавсум учун тайёргарликни бошлайди. Шартномаси 2019 йилга қадар бўлган Фавр эса жамоани бошқаришда давом этади.

Қайд этиш жоиз, сўнгги пайтларда мазкур мутахассисни Дортмунднинг “Боруссия” клубига мураббий бўлиши борасида ОАВда янгиликлар пайдо бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!