“Боруссия Дортмунд” мураббийи истеъфога чиқарилди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби бош мураббийи Петер Бош истеъфога чиқарилди. У июнда жамоани  қабул қилиб олган эди. Дортмундликлар унинг бошқарувида Бундеслиганинг сўнгги 8 турида ғалаба нималигини билишмади. Қолаверса, клуб ЕЧЛ гуруҳ босқичида қолиб кетди.

Энди “Боруссия”ни “Кельн”нинг собиқ бош мураббийи Петер Штёгер бошқаради. Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, 51 ёшли мутахассис дортмундликларни 2018 йилнинг 30 июнига қадар бошқаради.

Қайд этиш жоиз, “Кельн” клуби 3 декабр санасида Бундеслиганинг кетма-кет 14 турида ғалаба қозона олмагани туфайли истеъфога чиқарилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!