“Боруссия Дортмунд” туркиялик футболчи билан шартномасини узайтирди

25 апрель, 19:16 245

“Боруссия Дортмунд” туркиялик футболчи билан шартномасини узайтирди

“Боруссия Дортмунд” клуби ярим ҳимоячиси Нури Шахин жамоада қоладиган бўлди. Дортмунд клуби матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, туркиялик футболчи жамоа билан шартномасини 2019 йилинг 30 июнига қадар узайтирди.

“Менинг юрагим “Боруссия”га талпинади. Барчага яхши маълум бу ерда мен ўзимни қулай сезаман” –, деб айтиб ўтди туркиялик ярим ҳимоячи шартнома имзолаганидан сўнг.

Маълумот учун, Нури Шахин “Боруссия” клуби тарбияланувчиси саналади ва 2011 йилда “Реал”га сотиб юборилади. Орадан уч йил ўтгач эса Шахин жонажон клубига қайтди ва ҳозирга қадар дортмундликлар сафида тўп суриб келмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.