“Боруссия Дортмунд”ни “Аякс”ни финалга олиб чиққан мураббий бошқаради

3 июнь, 17:34 199

“Боруссия Дортмунд”ни “Аякс”ни финалга олиб чиққан мураббий бошқаради

Аякс бош мураббийи Петер Бош Дортмунднинг “Боруссия” клуби бош мураббийига айланиши мумкин.

Телеспорт нашрининг хабар беришича, 53 ёшли мутахассиснинг йиллик маоши немис жамоасида 4 млн еврони ташкил этади.

Қайд этиш жоиз, Бош “Аякс”ни 19 йилда илк бор еврокубоклар финалига олиб чиқисга муваффақ бўлди.

Олдинроқ, “Ницца” бош мураббийи Дортмунд клуби мураббийлигига асосий номзод сифатида қаралаётган эди. Бироқ франсуз клуби бу гап-сўзлар асоссиз эканлигини расмий баёнот орқали ифода этган эди.