"Боруссия М" етакчиларидан бирини мавсум сўнггига қадар йўқотди

11 апрель, 15:05 238

Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби вингери Рафаэль ўнг тиззасидан олган жароҳати сабаб мавсумни эрта якунлашга мажбур бўлди. Бу ҳақда немис клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидлаш керакки бразилиялик футболчи Бундеслиганинг 28-турида "Кёльн"га қарши баҳсда жароҳат олган эди.
Маълумот учун, Рафаэль жорий мавсум "Боруссия М" сафида чемпионатнинг 18та учрашувида иштирок этган ва ўз ҳисобига 6та гол ёздириб қўйишга эришган.