"Боруссия М" ҳужумчиси билан шартномани узайтирди

Мюнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби жамоа сардори, ҳужумчи Ларс Штиндль билан амалдаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра 28 ёшли германиялик футболчи 2021 йилга қадар “Боруссия”да қоладиган бўлди.

Маълумот учун, Штиндл жорий мавсум мюнхенгладбахликлар сафида жами 41та баҳсда иштирок этган ва 18та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!