"Боруссия" Мюнхенгладбах "Гамбург"га имкон қолдирмади (видео)

Аввал хабар берганимиздек кеча Германия Бундеслигасининг 17-турида Мюнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби ўз майдонида “Гамбург”ни қабул қилди. Голларга бой кечган ўйин эса майдон эгаларининг 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Боруссия"М ўз очколари сонини 28тага етказиб олган бўлса (4-ўрин), ҳисобида 15 очко бўлган "Гамбург" 16-поғонада бормоқда.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!