"Боруссия" футболчиси Бундеслигада 3-ўринда

Мюнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Раффаэл Германия Бундеслигаси  17-туридан ўрин олган “Гамбург”га қарши баҳсда дублга эришди.

Шу тариқа, 32 ёшли футболчининг Бундеслигада киритган голлари сони 72 тага етди ва у бразилияликлар орасида энг яхши 3-тўпурар бўлиб олди.

Биринчи ўринда Жоване Элбер (133) ва Аилтон (106)лар боришмоқда. Бу мавсум Раффаэл Бундеслигада 16 баҳсда иштирок этди ва 6 та гол киритишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!