"Боруссия" иродали футболчисини ўз сафида олиб қолади

28 март, 16:30 424

Ўхшаш хабарлар

 

 

Бундеслиганиннг етакчи клубларидан бўлган Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ўз ҳимоячиси Лукаш Пишчек билан амалдаги шартномани 2019 йилгача узайтиришга қарор қилди.

- Пишчек оғир жароҳатдан тикланиб, яна асосий таркибга киришга эришди, - деди "Боруссия" спорт директори Михаэль Цорк. - Бундан ташқари, у янги позицияда ўйнамоқда. Футболчининг ўзи фаолиятини шу ерда якунлашни истайди.

31 ёшли Лукаш Пишчек 2010 йилдан буён "Боруссия" шарафини ҳимоя қилмоқда.

SPORTS.uz