"Боруссия"Д устози яна 2та ўйиндан сўнг истеъфога чиқарилиши мумкин

Дортмунднинг “Боруссия” клуби бош мураббийи Петер Бош яқинлашиб келаётган 2та уй учрашувидан сўнг истеъфога чиқарилиши мумкин.

Аниқроғи, дортмундликлар ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватцке ҳамда клуб спорт директори Михаэль Цорк 53 ёшли голландиялик мутахассисга ўзини кўрсатиши учун Чемпионлар лигаси 5-турида «Тоттенхэм»га (21 ноябрь) ҳамда Бундеслиганинг 13-турида «Шальке-04»га (25 ноябрь) қарши бўлиб ўтадиган ўйинларда имконият беришга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Боруссия” чемпионатнинг кетма-кет 5та туридан буён ғалаба нималигини билмай келмоқда. Улар ҳисобида айни дамда 20 очко мавжуд ва жамоа турнир жадвалида 5-поғонани эгаллаб турибди.

УЕФА Чемпионлар лигасида эса ҳисобида 2 очко бўлган дортмундликлар «Реал» (7 очко) ҳамда «Тоттенхэм» (10 очко) жамоаларидан сўнг гуруҳда 3-ўринда боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!