Бос Бундеслигада рекорд ўрнатди

Мавсумлар оралиғида Дортмунднинг “Боруссия” клуби бошқарувини ўз қўлига олган голландиялик мутахассис Петер Бос Бундеслиганинг дастлабки 5та турида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган биринчи дебютант мураббий бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 53 ёшли мутахассис бошчилигидаги “Боруссия” ўтган 5та турда 13 очко тўплаб, мусобақада пешқадамлик қилмоқда.

Маълумот  учун, дортмундликлар эртага Мюнхенгладбахнинг “Боруссия”сига қарши майдонга чиқишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:30да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!