Браво "МЮ"га қарши баҳда жиддий жароҳат олди

"Манчестер Сити" клуби дарвозабони Клаудио Браво кеча бўлиб ўтган "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсда жароҳат олди ва майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди.
Аниқроғи, чилилик голкипер учрашувдаги вазиятларнинг бирида тўпни қайтаришда ноқулай ерга қулади ва жароҳатланди. Шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этган Браво ўрнига 79-дақиқада эса унинг ўрнига Вилли Кабальеро тушди. 
Бравонинг жароҳати ҳақида аниқ маълумотлар ва унинг қачон сафга қайтиши ўтказиладиган тўлиқ тиббий текшироувлардан сўнг аниқ бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!