Браво "Сити"дан кетишни ҳаёлига ҳам келтирмаяпти

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби  дарвозабони Клаудио Браво жамоага “Бенфика”дан Эдерсоннинг келганига қарамай, “шаҳарликлар” таркибидан кетишни режалаштирмаяпти.

ESPN нашрининг хабар беришича 34 ёшли голкипер бразилиялик дарвозабон билан асосий таркиб учун рақобатлашишга тайёр. У бу ҳақда Конфедерациялар кубогига келишдан олдин жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиолага айтган.

Маълумот учун, Чили терма жамоаси дарвозабони “Манчестер Сити” таркибига бундан бир йил муқаддам “Барселона”дан келиб қўшилган эди. У якунланган мавсум Англия премьер-лигасининг 22та турида майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 26та тўп олиб чиқшга мувоффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!