Браводан оғзи куйган "Сити" ўзига янги дарвозабон топди

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби яқин орада “Бенфика” дарвозабони Эдерсон Мораесни ўз сафига қўшиб олиши кутилмоқда.

Goal нашрининг маълум қилишича, “шаҳарликлар” 23 ёшли Бразилия терма жамоаси голкипери учун “бургутлар”га 40 млн евро тўлашга тайёр. Агар, ушбу трансфер амалга ошадиган бўлса, у ҳолда Эдерсон футбол тарихидаги энг қиммат дарвозабонга айланади.

Маълумот учун, “Бенфика” футболчининг бор йўғи 50 фоиз трансферига эгалик қилади. Қолгани эса дарвозабоннинг собиқ клуби “Риу Аве” ва Gestifute футбол агентлигига тегишли.

Яя Туре "Манчестер Сити"да қолади>>>

Расман!"Манчестер Сити" "Монако" футболчиси билан шартнома имзолади>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!