Бразилия - Коста-Рика (2:0) учрашувининг энг яхши футболчиси номи маълум бўлди

Бундан бироз олдин ЖЧ-2018 2-туридан ўрин олган Бразилия ҳамда Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Санкт-Петербург шаҳридаги шу ном билан аталувчи аренада кечган қарама-қаршиликда тажриба ўз сўзини айтиб, "пентакампэонлар" 2:0 ҳисобида зафар қучишди.

ФИФА расмий сайтида ўзтказилган сўровнома натижаларига кўра, ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида дастлабки гол муаллифи - Филиппе Коутиньо топилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!