Бразилия термаси мураббийи рекорд ўрнатди

 

Бразилия терма жамоаси кеча ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Эквадорга қарши ўз майдонида ўтган баҳсда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Тите бошқарувидаги Бразилия термаси саралашдаги 9 ўйиннинг барчасида ғалабага эришди. Бу “пентакампеонлар” тарихидаги янги рекорд натижа бўлди.

Олдинги энг яхши натижа кетма-кет ЖЧ-1970  саралашида қўлга киритилган 6 та ғалаба бўлиб, у Жоао Салданья бошқарган пайтда шундай натижага эришилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!