Бразилия термаси сафида Японияга қарши баҳсда кимлар ўйнаши мумкин?

Бразилия терма жамоаси мураббийлар штаби Япония ҳамда Англияга қарши кечадиган баҳслар учун  терма жамоага чақирув олган футболчилар номини эълон қилди.

Мазкур таркибдан 25 нафар футболчи ўрин эгаллаганини кўриш мумкин.

Дарвозабонлар: Алиссон («Рома»), Кассио («Коринтианс»), Эдерсон («Манчестер Сити»);

Ҳимоячилар: Алекс Сандро («Ювентус»), Марсело («Реал»), Данило («Манчестер Сити»), Жемерсон («Монако»), Дани Алвес, Маркиньос, Тиаго Силва (барчаси — «ПСЖ»), Миранда («Интер»);

Ярим ҳимоячилар: Каземиро («Реал»), Диего («Фламенго»), Фернандиньо («Манчестер Сити»), Жулиано («Фенербахче»), Паулиньо («Барселона»), Филиппе Коутиньо («Ливерпуль»), Ренато Аугусто («Бейцзин Гуоань»), Виллиан («Челси»);

Ҳужумчилар: Диего Соуза («Спорт Ресифи»), Дуглас Коста («Ювентус»), Габриэл Жезус («Манчестер Сити»), Роберто Фирмино («Ливерпуль»), Неймар («ПСЖ»), Тайсон («Шахтер»).

Эслатиб ўтамиз, Японияга қарши баҳс 10  ноябрда бўлиб ўца, Англияга қарши беллашув 14 ноябр куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!