Бразилияда Жезусни ўрнини боса оладиган футболчи топилди

23 март, 19:05 545

Бразилияда Жезусни ўрнини боса оладиган футболчи топилди

“Ливерпуль” клуби форварди Роберто Фирминьо терма жамоадаги жароҳат олган шериги Габриэль Жезуснинг ўрнини билинтирмаслик қўлидан келишини айтиб ўтди.

“Афсуски, Габриэль жароҳати сабаб Уругвайга қарши ўйнай олмайди. Аммо, мен унинг ўрнини босишим мумкин. Мен аввал ҳам терма жамоага чақирилганман ва менинг бу ерда ёрдамим теккан. Мен тайёрман. Бу мен учун ажойиб имконият. Агар мураббий мени танласа, жамоамга ёрдамим тегиши учун қўлимдан келган барча ишни қиламан”, - дейди Фирминьо ESPN FC нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Уругвай – Бразилия терма жамоалари баҳси 24 март куни Тошкент вақти билан соат 4:00да старт олади.