Бразилияда майдон марказидан гол ўтказиб юборган дарвозабон танаффусда стадиондан қочиб кетди (видео)

1 июнь, 17:15 419

Бразилияда майдон марказидан гол ўтказиб юборган дарвозабон танаффусда стадиондан қочиб кетди (видео)

Бразилиянинг "Фигейренсе" клуби дарвозбони Фабио Гонсалвес "Боа" (0:2) жамоасига қарши ўйинда майдон марказидан гол ўтказиб юборди. Бу ҳақда Globo Esporte нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги нашрнинг ёзишича, шарманда бўлган голкипер танаффус пайтида таксида стадионни тарк этган ва қайтиб клуб қароргоҳига келмаган. Ушбу ҳолатдан сўнг "Фигейренсе" клуби раҳбарияти зудлик билан 38 ёшли дарвозабон билан ўртадаги келишувни бекор қилди.