Бразилияда туғилган "рус футболчиси" мундиалгача Россия мадҳиясини ёдлашга ваъда берди

Москванинг ЦСКА клуби ҳамда Россия терма жамоаси ҳимоячиси Марио Фернандес келгуси йил бўлиб ўтадиган мундиалга қадар Россия давлат мадҳиясини ёд олишга ваъда берди.

- Тасаввур қилинг, Россия терма жамоаси жаҳон чемпионатида Бразилия билан бир гуруҳдан ўрин олди. Бразилия мадҳияси янграган пайт ўзингизни босиб, уни ижро этмай тура оласизми?

- Қийин савол. Бунинг учун оғзимни скотчлаб оламан. Жиддий жавоб берадиган бўлсам, албатта жим тураман.

- Россия мадҳиясининг сўзларини биласизми?

- Йўқ. Лекин, жаҳон чемпионатига қадар ёдлашга ваъда бераман.

Маълумот учун, асли бразилиялик бўлган 27 ёшли футболчи айни дамда Россия фуқароси ҳисобланади ва мамлакат терма жамоасида тўп сурмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!