Бразилиядаги футбол учрашуви муштлашув билан тугади

14 март,2017, 11:35 445

Бразилиядаги футбол учрашуви муштлашув билан тугади

 

Бразилия чемпионатининг "С" сериясида "Гама" ва "Бразильенсе" ўртасидаги учрашув футболчилар, мураббийлар ва мухлисларнинг ўзаро муштлашуви туфайли охирига етмай қолди.

Учрашув 1:1 ҳисоби билан давом этаётган эди. 89-дақиқада икки томон футболчилари мураббийлар штаби билан жанжаллаша бошлади. Даҳанаки жанг муштлашувга ўтиб кетди. Жанжалга қизиққон мухлислар ҳам қўшилди.

Учрашув ҳаками Альмир Камарго 89-дақиқада ўйинни тўхтатишга мажбур бўлди. Полиция ходимлари жанжални тўхтатиш учун кўзни ачиштиручи газни ишга солишга мажбур бўлди.

SPORTS.uz