Бразилиялик 17 ёшли футболчи Европа грандларини ўзига ром қилди

 

Бразилиянинг “Коринтианс” жамоаси ярим ҳимоячиси Витиньо Европа грандларини ўзига ром қилди.  

Globo Sport нашрининг хабар беришича, бразилиялик 17 ёшли футболчига “Манчестер Сити” ва “Рома” катта қизиқиш билдирмоқда. Келажаги порлоқ саналаётган иқтидорлик футболчининг трансфер нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Айни вақтда Витиньо Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда Бразилия U-17 термаси таркибида фаолият юритмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!