Бразилияликлар рус тилини ўрганишмоқда

Тите бошчилигидаги Бразилия терма жамоаси штаби рус тили ва маданиятини ўрганишга тушишди. Бу ҳақда «пентакампеонлар» кординатори Дауд Эдуардо Гаспар айтиб ўтди.

«Биз Россияда ўтадиган мундиал саралашидан ўтган эканмиз, бу мамлакат тили ва маданиятини ўрганадиган давр келди. Мураббийларимизга булар номаълум. Шунинг учун, биз махсус ўқитувчи ёллаганмиз. У бизга ўзининг билимларини ўргатиб бормоқда», – деб айтиб ўтди Гаспар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!