Бронза медали учун биринчи ўйинда “Бунёдкор” "Дўстлик-AIN"га мағлуб бўлди

 

Бугун футзал бўйича XXI Ўзбекистон чемпионати бронза медаллари учун баҳслар сериясига старт берилди. Тошкентнинг "Бунёдкор" ва Қаршининг "Дўстлик-AIN" жамоалари ўртасидаги дастлабки беллашувда қаршиликлар сўнгги дақиқада киритилган иккита гол эвазига иродали ғалабани қўлга киритишди. Эртага жамоалар иккинчи ўйинни ўтказишади. Бу ҳақда УФА расмий сайти хабар бермоқда.

Олий лига

3-ўрин учун, 19.04.2017

"Ўзбекистон" спорт мажмуаси

"Бунёдкор" - "Дўстлик-AIN" 2:4

Голлар: Б.Баратов 1 (авт.), Д.Валижонов 1 - Ф.Фахриддинов 2, 12, 40, 40

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!