Бу мавсум олий лиганинг қайси ўйинига энг кўп мухлис ташриф буюрди? (Фото)

Олий лига-2017 ҳам якунига етди. Чемпионат бизга бир қатор қизиқарли ва эсда қоларли учрашувларни тақдим этди.

Қолаверса, мухлислар ҳам ўз суюклиларини стадиондан қўллаб-қувватлашди. Бу борада “Навбаҳор” ва “Бухоро” ишқибозларига етадигани топилмади. Улар йил давомида жамоаларини уй ва сафар ўйинида ҳам ёлғизлатиб қўйишмади.

Бу мавсум олий лиганинг 10-туридаги “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашувига энг кўп томошабин ташриф буюрди.Ушбу “водий дербиси”ни 20220 ишқибоз бевосита ўйингоҳдан кузатди.  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!