Бу қизиқ. Андорра ўйин давомида бор йўғи 44 марта аниқ тўп ошириб, Венгрияни мағлуб этди

Хабарингиз бор, кеча Европа қитъасининг бир қатор давлатларида ЖЧ-2018 саралаши доирасида бир қатор баҳслар бўлиб ўтди.

Шу куни Андорра терма жамоаси ўз майдонида Венгрия термасига қарши майдонга тушди. Учрашув майдон эгаларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Таъкидлаш керакки, бу ушбу терма жамоанинг сўнгги 13 йил давомида ўтказган 66та расмий учрашувидаги дастлабки ғалабаси бўлди.

Эътиборлиси, ўйиндаги статистика шуни кўрсатиб турибдики, шу куни андорралик футболчилар бутун баҳс давомида бор йўғи 44 марта аниқ тўп узатмасини амалга оширишган. Уларнинг рақиби Венгрия терма жамоасида эса ҳудди шу статистика 339тани ташкил этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!