Бу қизиқ. Асенсио "Реал" таркибида 5та турнирдаги дебют учрашувида гол киритди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио кеча “Барселона”га (1:3) қарши бўлиб ўтган Испания суперкубоги дастлабки баҳсида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Қизиши шундаки, 21 ёшли испаниялик футболчи шу кунгача “Реал” таркибида 5та мусобақада дебют қилишга мувоффақ бўлди. Эътиборлиси, у ўзи дебют қилган барча учрашувларда рақиблари дарвозасига йўл топа олган.

Маълумот учун, Марко “Реал” таркибида Ла Лига, Испания кубоги, Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва Испания суперкубоги баҳсларида илк марта майдонга тушишига қарамай, ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишган эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!