Бу қизиқ. Чилида эркаклар жамоаси аёллар жамоасига қарши ўйнади (видео)

Чилининг "Коло-Коло" футбол клубининг эркаклар ва аёллар жамоалари бир-бирларига қарши майдонга тушишди. Бу ҳақда ADN Chile хабар бермоқда.

Ушбу учрашувнинг ташкил этилишидан асосий мақсад аёллар жамоасига эътиборни кўпроқ  жалб этиш бўлган.

Таъкидлаш керакки, ушбу жамоалар 25 дақиқадан икки бўлим ўйнашди. Учрашув эса 5:0 ҳисобида эркаклар жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Қуйида ушбу ўйиннинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!