Бу қизиқ. Фақатгина 6 та клуб ЕЧЛ ярим финалларида Роналдудан кўпроқ гол урган

Фақатгина олтита клуб УЕФА Чемпионлар лигаси мусобақаси ярим финал босқичида “Реал” форварди Криштиану Роналдудан кўра кўпроқ гол урган.

Opta нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли португалиялик футболчи фаолияти давомида ЕЧЛ ярим финал босқичларида рақиблари дарвозасига жами 13та гол киритишга муваффақ бўлган. Бу борада Роналду "Реал" (31), "Ювентус" (30), "Бавария" (30), "Барселона" (21), "Манчестер Юнайтед" (21) ва "Милан" (15) жамоаларидан ортда бормоқда ҳолос.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ўз голлари сонини ошириб, ушбу кўрсатгичини янада яхшилаш имконияти мавжуд. Боиси, у яна бир неча дақиқалардан сўнг ЕЧЛ ярим финал босқичи доирасидан ўрин олган “Бавария” ҳамда “Реал” жамоалари ўртасидаги баҳсни асосий таркибда бошлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!