Бу қизиқ. Гвардиола жамоаси сўнгги уч йилда илк бор кетма-кет 3та баҳсда мағлуб бўлди

Хабарингиз бор кеча “Манчестер Сити” УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳсида ўз майдонида “Ливерпул”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Айтиш лозимки, ушбу мағлубият “шаҳарликлар” учун кетма-кет учинчиси бўлди. Гвардиола шогирдлари бундан аввал дастлаб “Ливерпул”га (3:0), сўнгра АПЛ доирасида “Манчестер Юнайтед”га (2:3) имкониятни бой беришган эди.

Таъкидлаш керакки, Гвардиола бошқарувидаги жамоа сўнгги марта 2015 йил кетма-кет 3та баҳсда мағлубият аламини тотиб кўрган. Ўшанда испаниялик мутахассис “Бавария” билан кетма-кет "Байер" (0:2), "Барселона" (0:3) ва "Аугсбург" (0:1) каби жамоаларга ютқазган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!