Бу қизиқ. Испанияда 25:0 ҳисобида ғалаба қозонган жамоа мураббийи ишдан олинди

16 июнь,2017, 09:30 569

Бу қизиқ. Испанияда 25:0 ҳисобида ғалаба қозонган жамоа мураббийи ишдан олинди

Испания болалар футбол лигасида қизиқ бир ҳолат юз берди. Аниқроғи, 11 ёшгача бўлган футболчилардан иборат "Серраноса" клуби бош мураббийи жамоаси 25:0 ҳисобида ғалаба қозонганидан сўнг ишдан олинди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, "Серраноса"нинг ушбу учрашувдаги рақиби мусобақа аутсайдери, ўтказилган 30та баҳсда бирорта ҳам очко ололмаган ва ўз дарвозасидан 247та тўп ўтказиб юборган "Беникала" жамоаси бўлган.

Шундан сўнг "Серраноса" раҳбарияти ушбу ҳолатни рақибга нисбатан ҳурматсизлик ва футбол руҳига зид деб топишган. Ўз навбатида мураббийнинг адвокати жамоа раҳбарияти билан бу борада тортишмоқда. Адвокатнинг сўзларига кўра мураббий шогирдларидан гол урмасликларини сўраган, бироқ ёш футболчилар унинг сўзларига қулоқ солишмаган.