Бу қизиқ. "Манчестер Юнайтед" 2013 йилда Искони сотиб олишни хоҳламаган

Хабарингиз бор, 8 август куни Македония пойтахтида “Реал” ҳамда “Манчестер Юнайтед” (2:1) клублари ўртасида УЕФА Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтган эди. “Қироллик клуби”нинг ғалабаси билан якунланган ушбу ўйинда Иско учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Қизиғи шундаки, шу куни мағлубиятга учраган МЮ 2013 йил “Малага”да ўйнаб юрган 21 ёшли Искони назарига ҳам илмаган. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Ўшанда “қизил иблислар”нинг бош скаути Иско ҳақида қуйидаги фикрларни билдирган: “У яхши футболчи, бироқ тезкор эмас. Унинг боши танасига нисбатан катта”.

Айтиш лозимки, ўша боши танасидан катта ва тезкор бўлмаган футболчи шу куни “Манчестер Юнайтед”га аслида нималарга қодир эканлигини кўрсатиб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!