Бу қизиқ. "Реал" ва "Барселона" сўнгги 4 йилда трансферларга 500 млн евродан кўпроқ сарфлашган, натижа эса...

Испаниянинг икки гранд клуби – “Реал” ва “Барселона” 2013 йилдан буён трансферларга деярли бир ҳил пул сарфлашган. Бу ҳақда Marca нашри маълум қилмоқда.

Унга кўра “қироллик клуби” ўтган 4 йил мобайнида янги футболчилар сотиб олиш учун 505,7 млн евро харажат қилган бўлса, “кўк-анор ранглилар”нинг бу борадаги кўрсатгичи 509,1 млн еврони ташкил этади.

Агарда ҳар иккала жамоанинг айни дамдаги таркибига эътибор берадиган бўлсак, ўша пулларга харид қилинган футболчиларнинг 13таси ҳозир “Реал”да тўп сурмоқда. “Барселона”да эса бу борадаги сифат кўрсатгичи бироз яхшироқ. Аниқроғи, каталонияликлар ўз таркибларида 16та футболчини сақлаб қолишга мувоффақ бўлишган.

Юқоридаги улкан харажатлардан келиб чиққан ҳолда жамоалар сўнгги тўрт йилда қўлга киритган совринларини ҳисоблаб чиқадиган бўлсак, бу вақт ичида “Реал” 3 марта ЕЧЛда ва 1 марта Ла Лигада ғолиб чиқди. “Барселона” эса аксинча 1 марта ЕЧЛда ва 2 марта Ла Лигада ғолибликни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!