Бу сафар мўжиза юз бермади ёҳуд "Ювентус" "Барселона"ни мусобақадан чиқариб юборди

20 апрель, 01:40 618

Бу сафар мўжиза юз бермади ёҳуд

Ҳозиргина Каталониядаги "Камп Ноу" стадионида УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Барселона" ва "Ювентус" жамоалари учршуви якунланди.

Ўта кескин курашларга бой кечган ўйинда ҳисоб очилмади ва "кўк-анор ранглилар" мусобақадаги ўз иштирокини тўхтатди. Ўз майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган туринликлар эса ЕЧЛнинг ярим финалига йўл олишди ва ушбу турнирда ғолиб чиқиш учун яна бир жиддий қадамни ташлашди.

Барселона, «Камп Ноу» стадиони

«Барселона» – «Ювентус» – 0:0

Биринчи ўйин: 0:3

«Барселона»: Тер Штеген, Умтити, Пике, Альба, Роберто (Маскерано 78), Ракитич (Алькасер 58), Бускетс, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.

Бош мураббий: Луис Энрике.

«Ювентус»: Буффон, Бонуччи, Сандро, Алвес, Кьеллини, Хедира, Пьянич, Куадрадо (Лемина 84), Манжукич, Дибала (Барцальи 75), Игуаин (Асамоа 88).

Бош мураббий: Массимилиано Аллегри.

Огоҳлантиришлар: Иньеста 41, Неймар 44, Кьеллини 57, Хедира 64.

Бош ҳакам: Бьорн Куйперс.