Бу тур Самарқанд энг кўп мухлисларни ўзига жалб қилди, “Марказий” стадиони эса 2-ўринда

 

Хабарингиз бор, 18–19 август кунлари олий лига 18-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Икки кун давом этган баҳсларнинг биринчи кунида “Металлург” “Локомотив”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. “Насаф” –“Бунёдкор” қарама-қаршилигини битта гол ҳал этди – 0:1. “Пахтакор” эса иккинчи давранинг 3 ўйинида икки марта очко йўқотди. Дастлаб, “шерлар” “Қизилқум” билан дуранг ўйнаган бўлса, энди Самарқанда “Динамо” дарвозасига йўл топа олишмади – 0:0.

Иккинчи кунги беллашувларда “Қўқон-1912” Навоийда мағлубият аламини таътиб кўрди. “Водий дербиси”да эса яна кучлар тенг келди – 1:1. “Қашқадарё дербиси”да “Машъал” “Шўртан”дан устун келди. “Олмалиқ” ўз уйида “Сўғдиёна”ни 2:1 ҳисобида таслим этган бўлса, “Бухоро” Тошкентда “Обод”дан 3 очко олган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Ушбу натижаларнинг тўлиқ тафсилотлари билан сиз сайтимиз орқали танишиб олгансиз, албатта.

Энди эса SPORTS.uz сайти ҳар доимгидек эътиборингизга ушбу тур баҳларига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан таништириб ўтади.

18-тур учрашувларида стадионларимизга жами 39118 томошабин ташриф буюрди. Бу ўртача бир ўйинга 4889,75 мухлис келди дегани. Энг кўп томошабин бўйича кўрсатгич Самарқанддаги "Динамо" - "Пахтакор" баҳсига тўғри келди - 10355. Бу турнинг энг кўп томошабин ташриф буюрган беллашуви бўлди.

Турнинг марказий беллашуви ҳисобланган “Насаф” – “Бунёдкор” баҳсини 8517 ишқибоз бевосита ўйингоҳдан кузатиб борди. 

Энг кам мухлис борасидаги статистика Тошкент клубига тегишли. “Металлург” – “Локомотив” беллашувини 522 ишқибоз стадиондан кузатди. Бу натижа турнинг энг кам мухлис жамлаган баҳсидир.

Қолаверса, Фарғонада “Нефтчи” – “Навбаҳор” иштирокидаги “водий дербиси”га 6903 мухлис ташриф буюрди. Муборакдаги “воҳа дербиси” ҳисобланган “Машъал” – “Шўртан” қарама-қаршилигига эса 1823 ишқибоз келди холос.  

Қуйида ушбу тур томошабинлар энг кўп кузатган ўйинлар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:

«Динамо» (Самарқанд) – «Пахтакор» (Тошкент) – 0:0. 10355 томошабин.

«Насаф» (Қарши) – «Бунёдкор» (Тошкент) – 0:1. 8517 томошабин.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Навбаҳор» (Наманган) – 1:1. 6903 томошабин.

«Қизилқум» (Навоий) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 3:1. 6501 томошабин.

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Сўғдиёна» (Жиззах) – 2:1. 3825 томошабин.

«Машъал» (Муборак) – «Шўртан» (Ғузор) – 4:0. 1823 томошабин.

«Обод» (Тошкент) – «Бухоро» (Бухоро) – 2:3. 672 томошабин.

«Металлург» (Бекобод) – «Локомотив» (Тошкент) – 1:2. 522 томошабин.

Бу турда “Бухоро” энг кўп томошабин жалб қилди, “Пахтакор” мухлислари учинчи ўринда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!