Бу турда “Бунёдкор” мухлислар борасида “Бухоро”ни ортда қолдира олмади

8-турга Суперлиганинг 6 ўйинини томоша қилиш учун стадионларга жами 82377 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу кўрсаткич бир учрашувга ўртача 13729.5ни ташкил қилади.

Энг кўп мухлис Бухородаги “Бухоро” – “Қизилқум” қарама-қаршилигини кузатди – 14200. Турнинг марказий тўқнашуви “Бунёдкор” – “Локомотив” баҳсини 19492 ишқибоз шоҳидига айланди.

Энг кам мухлис эса Жиззахдаги “Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” баҳсида қайд этилди – 7942.

Қуйида саккизинчи турга келган энг кўп мухлислар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:

“Бухоро” – “Қизилқум” 1:0           20631 томошабин.

“Бунёдкор” – “Локомотив” 1:2     19492 томошабин.

“Пахтакор” – “Навбаҳор” 1:0       17465 томошабин.

АГМК – “Насаф” 0:0.                     8745 томошабин.

“Нефтчи” – “Металлург” 0:0          8102 томошабин. 

“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” 1:1     7942 томошабин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!