Буэнос-Айресда европаликлар мағлуб бўлмоқда

 

Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳри Профессиона теннисчилар уюшмаси - АТР мусобақалари тақвимига киритилган халқаро турнирга мезбонлик қилмоқда.

Мукофот жамғармаси 546 680 АҚШ доллари бўлган мусобақанинг биринчи даврасини мезбон теннисчилар бошлаб берди ва улар европалик рақибларини мусобақадан чиқариб юборди.

Аргентиналик Леанардо Майер узоқ Португалиядан келган Гастау Элиашни 4:6, 6:4, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Франциялик Стефан Робер эса Аргентинанинг машҳур теннисчиларидан Федерико Дельбонисга 3:6, 1:6 ҳисобида ютқазди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!