Буффон учун Чемпионлар Лигаси Жаҳон чемпионати билан тенг

8 май, 16:04 360

Буффон  учун Чемпионлар Лигаси Жаҳон чемпионати билан тенг

Туриннинг “Ювентус” клуби дарвозабони Жанлиужи Буффон Чемпионлар Лигасини Жаҳон Чемпионати билан тенглаштирди.

Ушбу мусобақа мен учун жуда кўп нарсаларни англатади. Унду эришиладиган ғалаба эса, менга Италия терма жамоаси билан ЖЧ-2006 да қозонилган ғалаба каби улкан қувонч бахш этади. Бу машаққатли йўл учун энг яхши мукофот бўларди.

Мен фаолиятимни бошлаган вақтимда ўтган асрнинг 50-60 йилларида туғилган футболчилар билан бирга ҳаракатланганман. Уни якунлаётган вақтимда эса қаршимда 2000 йилда туғилган ўсмирлар тўп суришмоқда. Бу кишини ҳайратлантиради, – дейди футболчи УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.

Қайд этиш лозим, “Ювентус” – “Монако” баҳси эртага Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.