Буффон: Буёғи энди футбол эмас, сув полоси бўлиб кетди

“Ювентус” дарвозабони Жанлуиджи Буффон кеча Италия А Серияси 2-тури доирасида “Женоа”га қарши баҳсдан сўнг, видеотакрорлардан фойдаланиш тўғри эмаслигини ва бундан норози эканлигини айтиб ўтди.

“Бизга видеотакрорлар фақатгина голни аниқлаш учун ишлатилади дейишган эди. Ҳозир эса оддий йиқилишлар учун ҳам ундан фойдаланишмоқда.

Бу энди футбол эмас. Гўёки сув полосидир. Бу жараён жуда ҳам кўп вақт талаб этади.

Мен кўпроқ ҳужум қиладиган ва асосан вақтни рақиб жарима майдонида ўтказадиган жамоа шарафини ҳимоя қиламан. Ўтган мавсум бизга 3 та пенальти беришган эди. Бу мавсум шундай давом этадиган бўлса, мавсум якунига қадар 50 марта пенальти тепсак керак. “Ювентус” футболчиси сифатида бу бизнинг фойдамизга ишлаши тайин. Бироқ мухлислар учун ўйиннинг томошабоплиги йўқолади”, – деб айтиб ўтди Буффон.

Эслатиб ўтамиз, кеча видеотакрор ёрдамида унинг дарвозаси томон пенальти белгиланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!