Буффон Италия терма жамоасидан кетди

14 ноябрь,2017, 10:05 302

Буффон Италия терма жамоасидан кетди

Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Буффон ўзининг терма жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.

“Ўзим учун эмас, балки, бутун Италия футболи олдида кечириб сўрайман. Биз ўз олдимизга қўйилган ижтимоий вазифани бажара олмади. ЖЧ-2018 саралашини бундай аҳволда якунлаётганимиз жудаям аламли.

Ўтиш ўйинида ўйнаганларгина бунинг қанчалик қийин эканлигини билишади. Биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсата олмадик. Мен Италия терма жамоасидан кетаман. Ўтган вақт мобайнида мен билан бирга тўп сурган барчага раҳмат айтаман”, - дейди Буффон.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси икки ўйин натижасига кўра Швеция термасига мағлуб бўлди ва ЖЧ-2018 йўлланмасидан маҳрум бўлди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.