Буффон: Менда ЕЧЛда ғолиб чиқиш учун яна бир имконият бор

Туриннинг "Ювентус" клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон кеча бўлиб ўтган "Реал"га (1:4) қарши ЕЧЛ финалидаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. 39 ёшли дарвозабон ушбу мусобақада ғолиб чиқиши учун яна бир имконияти борлиги ҳақида айтиб ўтди.
"Шартномам якунланишига яна бир йил бор ва менда ЕЧЛда ғолиб чиқиш учун яна бир марта имкон бор. Албатта, бу ҳудди жорий мавсумдагидек осон бўлмайди. Боиси, биз бу мавсумда ақлбовар қилмас ўйин намойиш этдик. Аммо, барибир финалда ғалаба қозона олмадик", - дейди италиялик голкипер Sky Sport Italia нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буффон ўзининг футболчилик фаолиятини 2018 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг якунлаши ҳақида айтиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!