Буффон "Ювентус" сафида яна бир ажойиб натижани қайд этди

Хабарингиз бор, кеча “Ювентус” Италия кубоги финалида “Милан”ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, ушбу ўйин туринликлар посбони Жанлуижи Буффон учун алоҳида аҳамиятга касб этди. Гап шундаки, 40 ёшли футболчи шу куни “кекса синьора” сафида ўзининг 300-қуруқ ўйинини ўтказди.

Маълумот учун, Буффон шу кунга қадар “Ювентус” сафида жами 655та ўйинда майдонга тушган ва шуларнинг 46 фоизида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!