Буффон ақлдан озди(ми)? (фото)

23 ноябрь,2017, 16:35 989

Буффон ақлдан озди(ми)? (фото)

Туриннинг “Ювентус” клуби дарвозабони Жанлуижжи Буффон кеча бўлиб ўтган “Барселона”га (0:0) қарши баҳсдан сўнг мухлисларидан бирига ўз шортигини совға қилди.

Нурсиз дуранг билан якунланган ўйиндан сўнг 39 ёшли дарвозабон футболчиларни қўллаб-қувватлаган ишқибозларга миннатдорчилик билдириш мақсадида улар томон яқинлашди ва кутилмаганда мухлислардан бирига футболкасини эмас, балки, шортигини ечиб берди.

Эслатиб ўтамиз, Буффон Италия терма жамоаси ЖЧ-2018 йўлланмасидан маҳрум бўлгач, ўзининг терма жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилган эди.