Буффон чорак финалда "Лестер"га рўбаро бўлишдан қўрқмоқда

15 март, 08:00 437

Буффон чорак финалда

Туриннинг "Ювентус" клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон УЕФА Чемпионлар лигасининг чорак финалида "Лестер"га тўғри келиб қолишдан чўчимоқда.
"Бу босқичда биринчи учрашувдаги ҳисоб аҳамиятсиз бўлиб қолади ва жамоалар кескин курашлар олиб боришади. "Ювентус"нинг ўйини доимий тарзда ўсиб бормоқда. Беш йил олдин биз ўз олдимизга ҳар мавсум кучли саккизликдан жой олишни вазифа қилиб қўйганмиз. Агар 10 марта кетма-кет бу босқичгача етиб кела олсак, оҳир-оқибат уларнинг бирида чемпион бўлишимиз мумкин.
Чорак финалда "Лестер"га тўғри келмасликни истардим.  Чунки улар ўзига ҳос руҳиятга эга. Улар ҳар қандай рақибга осонлик билан муаммо туғдириши мумкин", -
дейди Буффон Football Italia нашрига берган интервьюсида.


Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" нимчорак финалда икки ўйин натижасига кўра "Порту"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.