Буффон энди бешинчи

11 июнь, 23:59 496

Буффон энди бешинчи

“Ювентус” хамда Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуиджи Буффон ЖЧ-2018 саралаш босқичи 6-туридан ўрин олган Лихтенштейн терма жамоасига қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушди.

Бу италиялик кипер учун “скуадра адзурра” таркибидаги 169-ўйин эди ва у футбол тарихида терма жамоалар таркибида энг кўп ўйин ўтказган бешинчи футболчига айланди.

Буффон бугунги баҳс туфайли 168 та ўйинга эга бўлган эквадорлик Иван Уртадони қувиб ўтди.

Терма жамоа таркибида энг кўп ўйин ўтказган футболчи эса Миср термасининг собиқ футболчиси Ахмад Хассанга тегишли. Ахмад 1995 йилдан 2012 йилга қадар Миср терма жамоаси сафида 184 та баҳсда майдонга тушган.

Маълумот учун, Буффон 1997 йилдан буён терма жамоа таркибида тўп суриб келади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.